Ўзбекистон
24.07.2023
1 256

24 июль куни эрталаб Москвага иккита учувчисиз учиш аппарати ҳужум қилди. Бу ҳақда шаҳар мери Сергей Собянин хабар берди. “Бугун эрталаб соат тўртда иккита нотурар жой биносига дрон зарбалари қайд этилди. Жиддий вайронагарчилик ва қурбонлар йўқ”, — деб ёзган мер ўзининг Telegram каналида. Россия Мудофаа вазирлиги дронлар Украинага тегишли эканини даъво қилмоқда. «24 июль куни эрталаб Киев режимининг иккита учувчисиз учиш аппарати томонидан Москва шаҳридаги объектларга террорчилик ҳужуми уюштиришга уриниши бартараф этилди”, — дейилади баёнотда. “ТАСС” маълумотига кўра, биринчи дрон қолдиқлари Комсомол шоҳкўчасидаги 17-уй ёнидан топилган. Иккинчи дрон Лихачев шоҳкўчасида қурилаётган бизнес марказига келиб тушди. Оқибатда 50 квадрат метр майдондаги бинонинг 17 ва 18-қаватлари ойналари цинган. Қайд этиш мумкин, 30 май куни эрталаб ҳам дронлар Москванинг бир қанча ҳудудларига ҳужум қилган. Учта дрон Янги Москва ва Россия пойтахти марказидаги турар жой биноларига зарба берган.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
“Тошкент — Москва — Тошкент” йўналишида поезд қатновлари қўйилди
Йўналиш бўйича биринчи поезд 24 сентябрда йўлга чиқади.
Москвадаги терактдан жабрланган оила болалари Бўстонлиқда дам олади
Тошкент халқаро аэропортида Россиядаги “Crocus City”да содир этилган террорчилик ҳужумида жабрланган рус оилалари болалари кутиб олинди.
Москвада сўнгги 10 йил ичидаги энг йирик теракт содир бўлди
Маълумотларга кўра, ҳозирча 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага борди
Ташриф дастурига мувофиқ, 6 октябрь куни икки мамлакат етакчилари тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказадилар.