Ўзбекистон
06.10.2023
1 274

Расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага борди.
[caption id="attachment_21939" align="aligncenter" width="1280"]
president.uz[/caption]
Россия пойтахтининг “Внуково-2” аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Россия давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Тантанали кутиб олиш маросими бўлди.
[caption id="attachment_21943" align="aligncenter" width="1280"]
president.uz[/caption]
Ташриф дастурига мувофиқ, 6 октябрь куни икки мамлакат етакчилари тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказадилар.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳар томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқиш режалаштирилган. Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Ўзбекистон Президенти Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан ҳам музокара ўтказади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Пулли авто йўллар: хориж тажрибаси Ўзбекистон қайси йўлни танлайди?
Франция, Италия, Испания, Португалия, Туркия ва бошқа қатор давлатларда масофа асосида тўлов тизими қўлланади.