Ўзбекистон
09.03.2023
1 098

Мўғулистон жорий йилда Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда. Ушбу масала 2023 йил 8 март куни икки мамлакат ТИВ раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Батмунх Батцэцэг учрашувида муҳокама қилинди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз телеграм каналида Мўғулистоннинг Ўзбекистонда элчихонасини очиш қарорини олқишлаши, сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар барча соҳаларда ижобий суръат кўрсатаётгани ҳақида ёзди. Вазирлар учрашувида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, ТИВлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш, савдо айланмасини диверсификация қилиш ва қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинган. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Мўғулистон ишчи гуруҳи ва Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалаларини ўрганиш бўйича келишувга эришилган. Аввалроқ, Батцэцэг Ўзбекистон минтақада энг катта аҳоли ва ҳудудга эгалиги, савдо ва транспорт логистикаси ҳам яхши ривожлангани сабабли Ўзбекистонда элчихона очиш орқали Мўғулистон Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажмини ошириши ҳақида айтган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Ўзбекистон Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ ташаббусини олқишлайди – ТИВ
"Биз барча томонларни вазминликка, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга, зўравонликни олдини олишга ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг янада кўпайишига йўл қўймасликка чақирамиз", дейилади ТИВ матбуот котиби баёнотида.
Душанбеда Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар.
Ўзбекистон элчиси Швеция қироли билан учрашди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Нодир Ғаниев Швеция Қиролига ишонч ёрлиқларини топширган.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни турли акцияларга чиқмасликка чақирди
Элчихона турли ёлғон ташвиқотларга берилмаслик, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмаслик бўйича огоҳлантириш берди.