Суд очерклари
18.10.2025
476

Ҳисобчи – катта масъулият ва ҳисобдор, демакдир. Биламизки, ҳар бир корхона ва ташкилотда ҳисобчилар фаолият олиб боради. Уларнинг вазифаси ҳисоб-китобларни тўғри ва қонуний амалга ошириш. Аммо айрим ҳисобчилар борки, ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, мўмай даромад орттириш пайига тушиб қолади. Яқинда жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида бир ҳисобчининг жиноий иши кўриб чиқилди.
Гап шундаки, судланувчи Т.А. Яккасарой туман мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлимида 2022 йил 2 октябрдан 2023 йил 30 апрелга қадар бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келган вақтида ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган бюджет маблағларини ўзлаштириш мақсадида тумандаги 103-ва 357-сонли МТТларда жисмоий тарбия йўриқчиси ва тил ўқитувчиси вазифаларида ишламаган Л.З. номига 2022 йил март-октябрь ойлари учун ҳеч қандай асоссиз 7590, 3 минг сўм ўтказиб берган. Нафсига эрк берган бош ҳисобчи бу билан қаноатланмай 103- ва 116-МТТларда қоровул вазифасида ишламаган Ж.Н. номига 2023 йил февраль-апрель ойлари учун 13307, 9 минг сўм, 273-сонли МТТда тарбиячи ёрдамчиси вазифасида аслида ишламаган Ў.Д. номига 2023 йил май ойи учун 1226, 3 минг сўм ўтказган.
Шунингдек, у 357- ва 487-сонли МТТда тарбиячи ёрдамчиси, кир ювувчи ва жисмоний тарбия вазифасида аслида ишламаган Ж.С. номига 39292, 7 минг сўмни ўтказиб бериб, жами 61417, 2 минг сўм пул маблағларини компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Бундан ташқари, Т.А. 2022 йил март ойидан 2023 йил февраль ойига қадар тумандаги МТТларда ишловчи 12 нафар ходимга ҳеч қандай сабабсиз 88395, 9 минг сўм миқдордаги пулни ўтказиб бериб, бюджет маблағларини такроран растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Судда судланувчи Т.А. айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, ҳозирда етказилган зарарни тўлиқ қоплаганини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, оилавий шароитини ҳисобга олган ҳолда енгиллик беришни сўради.
Суднинг ҳукми билан Т.А.га иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Шунингдек, у 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни корхоналар, муассасалар ва ташколатларда мансабдорлик лавозимларини эгаллаш, моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Ёрбек ИСКАНДАРОВ,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?
Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар
Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.