currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларНагоя шаҳрида биринчи "Ўзбекистон-Япония савдо уйи" очилди

Нагоя шаҳрида биринчи "Ўзбекистон-Япония савдо уйи" очилди

Ўзбекистон

calendar

22.04.2024

eye

171

Нагоя шаҳрида биринчи "Ўзбекистон-Япония савдо уйи" очилди

Савдо уйи Японияда ўзбек маҳаллий маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, янги экспорт шартномаларини имзолашда кўмаклашиш, янги логистика йўналишларини ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутади.

Япониянинг Нагоя шаҳрида "Ўзбекистон-Япония савдо уйи"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимида Нагоя шаҳри мерияси раҳбарияти, Аичи префектураси кенгаши депутатлари, етакчи ишбилармон доира вакиллари ва ушбу префектурада истиқомат қилаётган ватандошлар иштирок этди.

Тадбир аввалида Нагоя шаҳри мериясининг Иқтисодиёт, саноат ва транспорт бошқармаси бошлиғи Масатоши Хигучи сўзга чиқиб, "Ўзбекистон-Япония савдо уйи"нинг ташкил этилиши сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик алоқалари жадал суръатларда ривожланиб бораётганидан далолат эканлигини маълум қилди. У, шунингдек, мазкур савдо уйи орқали Японияда ўзбек миллий маҳсулотларига бўлган қизиқиш янада ортиши, мамлакатимиздан турли хил маҳсулотлар экспорти кўпайишига умид билдирди.

Элчи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ўз нутқида, сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари ҳақида маълумот берди.

Иштирокчилар юртбошимиз бошчилигида маҳаллий экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, экспортни рағбатлантириш, экспорт бозорини диверсификация қилиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан танишдилар.

Ўзбекистоннинг Нагоядаги фахрий консули Хироюки Ито ўз маърузасида, сўнгги йилларда япон компаниялари орасида мамлакатимиздан озиқ-овқат, тўқимачилик, ҳунармандчилик ва кулолчилик маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Нагоя шаҳрида ташкил этилган "Ўзбекистон-Япония савдо уйи" Японияда ўзбек маҳаллий маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, янги экспорт шартномаларини имзолашда кўмаклашиш, янги логистика йўналишларини ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутиши маълум қилинди.

Ҳозирги кунда ушбу савдо уйида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат, ҳунармандчилик, кулолчилик, касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдолари амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз элчихонасининг бевосита кўмагида ушбу савдо уйида сотиладиган маҳсулотлар турларини кўпайтириш, шунингдек, қовун ва узум экспортини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда "Ўзбекистон-Япония савдо уйи"да ташкил қилинган шоу-румда маҳаллий маҳсулотлар тақдимотини амалга ошириш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 031

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 895

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 058

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 522

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.