currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларНақд пулдаги тўловлар учун кешбек қайтарилиши бекор қилиниши мумкин

Нақд пулдаги тўловлар учун кешбек қайтарилиши бекор қилиниши мумкин

#NoComment

calendar

30.04.2024

eye

110

Нақд пулдаги тўловлар учун кешбек қайтарилиши бекор қилиниши мумкин

Ҳозирда ушбу масала вазирликлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Жорий йилнинг 1 июлидан чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан тўловлар фақатгина мобил иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоизли кешбек қайтарилиши режалаштирилмоқда. Яъни нақд пулдаги тўловлар учун кешбэк қайтариш тартиби бекор қилиниши мумкин.

Бу ҳақда Президентнинг яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси кўрсатиб ўтилган.

Таъкидланишича, ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинмаган бўлиб, ҳозирда вазирлик ва идоралар орқали кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидларга берилган чеклар учун 1 фоизли кешбэк 2022 йил 1 январдан берила бошлаганди.

Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, ушбу ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиққанлар нақд пульсиз ҳисоб-китоблар бўйича кешбекларни 2 фоизгача ошириш вариантини ҳам муҳокама қилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 004

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 775

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 035

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 509

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: