Ўзбекистон
17.05.2023
1 484

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган давлат университети ўқитувчиси ўзганинг ишончига кириб, танишлари орқали унинг қариндошини Қирғизистондаги олий ўқув юртига ўқишга киритиб, сўнгра Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига кўчириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси танишлари ёрдамида Тайлоқ туманида яшовчи фуқарони хорижий олий таълим муассасаси талабаси эканлиги тўғрисида сохта ҳужжат тайёрлаб, Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6000 АҚШ доллари ҳамда унинг қариндошига инглиз тили бўйича миллий сертификат олиб бериш учун 1200 АҚШ доллари, жами 7200 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушланган. Гулистон шаҳрида яшовчи шахс Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Гулистон давлат университетининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5100 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган. Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у мазкур пул маблағининг 4600 АҚШ долларини вилоят Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ўқитувчисига бериши кераклиги маълум бўлиб, ушбу шахс ҳам 200 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.