currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНаманганда 200 дан ошиқ бола қизамиққа чалингани айтилди

Наманганда 200 дан ошиқ бола қизамиққа чалингани айтилди

Ўзбекистон

calendar

25.11.2023

eye

931

Наманганда 200 дан ошиқ бола қизамиққа чалингани айтилди© Фото: hudud24.uz

Намангандаги юқумли касалликлар шифохонасида қизамиққа чалинган 235 нафар бола даволанмокда, дея хабар бермоқда Санэпидқўмита ахборот хизмати.

Келтирилишича, вилоятда қизамик касаллиги билан гумон қилинган беморларни стационар даволаш учун 340 шифо ўрин ташкил этилган, бундан 240 шифо-ўрни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 100 шифо ўрни вилоятнинг Бешкапа болалар сиҳатгоҳида.

Шундан, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 240 ўринда 235 та даволанмокда, 5 шифо-ўрни захираси мавжуд, Бешкапа болалар сиҳатгохида 100 ўринда 2 ёшдан юқори беморлардан 20 нафари даволанмокда, 80 шифо-ўрни захираси мавжуд.

“Хозирги кунда, вилоятда жами 85 шифо-ўрни захираси бор, 285 та бемордан 61 фоизи 1 ёшгача болалар, 25 фоизи 1-3 ёшдаги болалар. Бугунги кунда вилоятда диагностикум, реагент ва вакциналар етарлик миқдорда заҳираси яратилган”, – дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, вилоятга 9500 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси берилган бўлиб, жами 1936 нафар болалар эпидемиологик кўрсатма асосида қизамиқ касаллигига қарши вакцина билан эмланган. Ҳозирда даволаш профилактика муассасалари эмлаш хоналарида 310 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси захираси мавжуд. 

Шунингдек, 2023 йилнинг 10 ойи давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 396

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 124

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
906

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
886

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.

Мавзуга доир янгиликлар: