currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКана чақиши оқибатида юзага келадиган хавфли касаллик Ўзбекистонда ҳам тарқалганми?

Кана чақиши оқибатида юзага келадиган хавфли касаллик Ўзбекистонда ҳам тарқалганми?

Ўзбекистон

calendar

12.07.2023

eye

1 852

Кана чақиши оқибатида юзага келадиган хавфли касаллик Ўзбекистонда ҳам тарқалганми?

Маълумотларга кўра, Қозоғистон Республикаси Қизил-ўрда вилоятининг Жанақўрғон туманида 77 ёшли, Шиели туманида 51 ёшли фуқаролар оғир ҳолатда Қрим-Конго геморрагик иситма (ҚКГИ) касаллиги белгилари билан шифохонага олиб келинган. Беморлар кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, реанимация бўлимида вафот этган. Мазкур вилоятда йил бошидан буён кана чақиши билан 600 нафар фуқаро тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Шундан 23 нафари шифохонага ётқизилган. Шифохонага ётқизилган беморларнинг 8 нафарида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан, республика ҳудудига карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни чет давлатлардан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмайди. Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон ҳам ҳудудларида касалликларнинг четдан кириб келишини олдини олиш мақсадида давлат чегаралари кесишиш жойларида, халқаро аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва Термиз дарё портида ташкил этилган 51 та санитария – карантин пунктлари (СКП) фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг тавсиясига кўра, ҚКГИ қўзғатувчилари билан зарарланган каналар мавжуд ҳудудларни аниқлаш ва каналарда зарарланиш даражасини ўрганиш мақсадида ветеринария хизмати билан ҳамкорликда табиий ўчоқли ҳудудлардан 1 000 донадан кана йиғиб олиниб, Вирусология ITI лабораториясида таҳлилдан ўтказилиб, ҚКГИ касаллигининг келгуси йил учун башорати маъмурий ҳудудлар кесимида тайёрланган.

Улашиш:

Бошқалар

25-ноябр 2025, 06:09
648

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


25-ноябр 2025, 04:07
442

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.


22-ноябр 2025, 04:02
416

Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


5-декабр 2025, 05:11
356

Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
7-октябр 2023, 13:13
1 183

Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказилишига старт берилди

Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш жараёнига старт берди.

cover image
4-октябр 2023, 07:00
1 343

Ўзбекистон Қозоғистон экспорт қиладиган буғдойнинг ярмини сотиб олди

Ўзбекистон Қозоғистондан рекорд миқдорда буғдой импорт қилди, деб хабар берди trend.az ахборот агентлиги. 

cover image
20-июн 2023, 05:44
1 049

Танзила Норбоева Қозоғистон Президенти билан учрашди

Тўқаев Танзила Норбоевага Остона шаҳрида бўлиб ўтган муҳим ташаббус – Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотида фаол иштирок этгани ва уни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

cover image
26-май 2024, 05:56
1 026

Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Сўнгги кунларда мамлакатда ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши сабаб йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.