Ўзбекистон
09.07.2023
1 495

Ижтимоий тармоқларда “Қамчиқ” довонида наманганлик 27 ёшли икки нафар аёлнинг жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Наманган ФВБ Ахборот хизмати воқеа юзасидан маълумот берди. Хабар қилинишича, 7 июль куни 2 нафар 27 ёшли аёллар тоғдаги молларини соғиб олишга кетаётган бўлган. Соат 19:20 дан 19:27 гача тоғда кучли жала ёмғир қуйоган. Аёллар ёмғирдан қочиб, сел тошқин сувлари учун махсус 1200 диаметрли темир қувур ичига кириб ўтиришган. Шу вақтда 40-50м3 сел келиб, қувур ичидан “Резаксой”нинг 400 метр оқими бўйлаб уларни олиб кетган. Сойни сел массасидан тозалаш жараёнида, 2 нафар аёл фуқароларнинг жасади топилган. Қайд этилишича, ҳозирда ИИБ Тезкор-тергов гуруҳи томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Хусусий клиникада ҳам бепул тиббий хизмат олиш мумкинми?
Низомга асосан, хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Ўзгидромет аҳолини шошилинч огоҳлантирди
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Жорий йилда сел ва сув оқимларини хавфсиз ўтказиш тадбирларига 115 млрд сўм ажратилгани айтилди
Келтирилишича, Ўзбекистон ўз географик ва геологик хусусиятларига кўра, табиий офат ва хавф-хатарларга мойил ҳудуд ҳисобланади.
Ливияда сув тошқинидан жабр кўрганлар парламент истеъфосини талаб қилмоқда
БМТ сиклон қурбонлари сонини 11,300 дан 4,000 гача эканлигини қайд этган.
Жанубий Кореяда кучли ёмғир ва сув тошқини 33 кишининг ҳаётига зомин бўлди