Ўзбекистон
12.10.2023
1 102

Ўзбекистонда жорий йилда тошқин сувлари, сел ва сув оқимларини хавфсиз ўтказиш тадбирларига 115 млрд сўм йўналтирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Абдиқодиров маълум қилди. Ўзбекистон ўз географик ва геологик хусусиятларига кўра, табиий офат ва хавф-хатарларга мойил ҳудуд ҳисобланади. Шунга кўра доимий равишда Фавқулода вазиятлар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Тоғ-кон саноати ва геология, Сув хўжалиги вазирликлари ва бошқа масъул идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан сел, тошқин ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудлар ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра, 1 027 та хўжалик 5 127 нафар фуқаро вақтинчалик хавфсиз ҳудудларга кўчирилиб, 137 та хўжалик 674 нафар фуқаролар муҳандислик-муҳофаза тадбирлари тўлиқ амалга оширилганлиги муносабати билан сел ва тошқин сувларидан муҳофаза қилинди. Глобал муаммо бўлган Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш ҳамда мавжуд аҳволни яхшилаш учун Ўзбекистон ўз имкониятлари даражасида Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 миллион гектар майдонда қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил ҳудудлар барпо этиш орқали янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратиш, тупроқ қатламини шакллантириш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
“Ўзгидромет” тўққизта вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Ўзгидромет аҳолини шошилинч огоҳлантирди
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Намангандаги сел тошқинида 2 аёл ҳалок бўлди
Аёллар ёмғирдан қочиб, сел тошқин сувлари учун махсус 1200 диаметрли темир қувур ичига кириб ўтиришган. Шу вақтда 40-50м3 сел келиб, қувур ичидан “Резаксой”нинг 400 метр оқими бўйлаб уларни олиб кетган.