Ҳуқуқ
20.01.2025
1 107

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари"га кўра, Умумий овқатланиш маҳсулотларини сотиш қоидаларига кўра, қуйидаги савдо қоидаларини бузилиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади:
- нархларни асоссиз равишда ошириш;
- товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик;
- товарлар, маҳсулотларни чек бермасдан сотиш;
- харидорга товарнинг, маҳсулотнинг миқдори, вазнини текшириш имконияти яратишдан бош тортиш;
- носоз ёки тамғаланмаган тортиш ва ўлчаш приборларидан фойдаланиш;
- яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш;
- полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно).
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 164-моддасида савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга оид жавобгарлик белгиланган. Унга кўра, товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.