currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларНавоий вилоятида шамол электр станцияси барпо этилмоқда

Навоий вилоятида шамол электр станцияси барпо этилмоқда

Ўзбекистон

calendar

13.03.2024

eye

70

Навоий вилоятида шамол электр станцияси барпо этилмоқда

Навоий вилоятининг Томди туманида Бирлашган Aраб Aмирликларининг “Масдар” компанияси томонидан 500 МВт қувватли шамол электр станцияси барпо этилмоқда.

Ушбу электр станциясининг дастлабки 100 МВт қуввати декабр ойида ишга туширилган эди.

Шамол электр станцияси қисқа фурсатда:

➖31 млн 181 минг 715 кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарди;
➖бунинг натижасида 9,4 млн кубометр газ тежалишига эришилди;
➖атмосферага 13 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинди.
➖ушбу ҳажмдаги электр энергияси 155 минг 908 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Лойиҳа доирасида “Goldwind” компаниясининг (Хитой) 4,7 МВт қувватли турбиналари ўрнатилмоқда. Уларнинг баландлиги 97 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади. Бугунги кунга қадар 34 та шамол турбинаси ўрнатиб бўлинди. 

Маълумот учун, Ушбу шамол электр станциясининг навбатдаги 200 МВт қуввати жорий йил якунига қадар ва 2025-йилда тўлиқ қувватда ишга туширилади. Мазкур йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 234

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 407

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 126

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 354

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.