Ҳуқуқ
28.11.2024
722

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-185-сонли Қонуни қабул қилинди.
Унга кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида бир нафар фарзанди учун бола(лар) уч ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача миқдорида моддий ёрдам берилади.
Бунда агар болалар эгизак бўлса, моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни муқобил жойлаштириш шакллари бўйича:
- оилавий болалар уйини ташкил этиш учун оиланинг эр ва хотиндан иборат тўлиқ оила бўлиши талаби бекор қилинади ҳамда 30 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади;
- оилавий болалар уйини ташкил этган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида эътироф этилади ҳамда уларга ўз мажбуриятларини бошқа шахсларга юклашига ёхуд учинчи шахсларни жалб қилишига йўл қўйилмайди;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади;
- тутинган (фостер) оилада тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, шунингдек, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун давлат томонидан ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар сақлаб қолинади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Болаларни мактабга жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва муҳим қоидалари
Ҳар бир бола бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқига эга.
Янги таҳрирдаги “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонун бўйича 10 та саволга 10 жавоб
Қонун жами 71 та моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.