currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНикоҳ шартномасида “рақамли мулк”ни кўрсатиш керакми?

Никоҳ шартномасида “рақамли мулк”ни кўрсатиш керакми?

Тармоқда нима гап?

calendar

03.02.2026

eye

26

Никоҳ шартномасида “рақамли мулк”ни кўрсатиш керакми?

Рақамлаштириш жараёнлари ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кириб бораётган бугунги даврда оилавий муносабатлар ва мулкий масалалар ҳам тубдан ўзгариб бормоқда. Анъанавий никоҳ шартномаларида кўчмас мулк ёки автомобиллар тақдири ҳал қилинган бўлса, эндиликда “рақамли мулк” ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар (аккаунтлар) масаласи кун тартибига чиқмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда оила буджети нафақат ойлик маош, балки Instagram, YouTube, Telegram ёки TikTok каби платформалардаги фаолият орқали шаклланаётгани сир эмас. Шу боис, никоҳ шартномаси институтини ушбу янги воқеликка мослаштириш ва мулкий хавфларни олдиндан таҳлил қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Анъанавий ҳуқуқий қарашларда мулк деганда моддий нарсалар тушунилган. Бироқ, замон ривожланиши билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар катта даромад манбаига айланиб улгурди. Эр-хотин биргаликда юритадиган ёки никоҳ даврида оммалаштирилган саҳифа ажрим ёқасида турган оила учун жиддий низоли обектга айланиши мумкин. Бундай активлар сирасига монетизация қилинган YouTube каналлар, катта аудиторияга эга Инстаграм ёки Телеграм блоглар ва тижорий мақсадларда фойдаланиладиган доменлар ва веб-сайтлар киради.

Амалиётда эр-хотин ўртасидаги низолар пайтида ижтимоий тармоқдаги саҳифа кимга тегишли эканлиги бўйича аниқ ечимлар мавжуд эмаслиги кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда. Масалан, аккаунт эрнинг номига очилган (рўйхатдан ўтган) бўлса-да, унинг ривожи, контент яратилиши ва юритилиши бевосита аёл томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин. Бундай вазиятда ҳар хил мулкий хавфлар юзага келиши мумкин. Хусусан, даромад манбаини йўқотиши, яъни, ажримдан сўнг саҳифанинг “юридик эгаси” (логин-парол эгаси) уни ўзида сақлаб қолиши, меҳнат қилган томон эса қуруқ қўл билан қолиши мумкин. Шунингдек, обрўсизлантириш хавфига дучор бўлиши мумкин. Масалан, бир томоннинг бошқаруви остида қолган саҳифа орқали иккинчи томоннинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи ахборотлар тарқатилиши эҳтимоли мавжуд. Шу билан бирга, актив қадрсизланиши яъни низо даврида саҳифа фаолияти тўхтаб қолиши унинг аудиторияси ва бозор қийматининг тушиб кетишига олиб келади.

Юқоридаги хавфларни олдини олишнинг энг самарали ҳуқуқий механизми – бу никоҳ шартномасида белгилашдир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг        29-31-моддаларида никоҳ шартномаси эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув эканлиги қайд этилган. Қонунчиликда “рақамли актив” тушунчаси тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса-да, томонлар ўзаро келишув асосида никоҳ шартномасига қуйидаги бандларни киритишлари мақсадга мувофиқ, хусусан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларнинг қийматини аниқлаш ва уларни бўлиш тартиби, саҳифадан келадиган даромадни тақсимлаш механизмлари, никоҳдан ажралиш ҳолатида саҳифани бошқариш ҳуқуқи кимда қолиши (масалан, саҳифа сотилиб, пули бўлиниши ёки бир томонга компенсация тўланиши), ҳамда махфийлик ва пароллар хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини.

Ривожланган давлатларда, хусусан АҚШ ва Европа мамлакатларида Digital Prenups (Рақамли никоҳ шартномалари) тушунчаси аллақачон оммалашган. Ғарб суд амалиётида ижтимоий тармоқ аккаунтлари бизнес-актив сифатида баҳоланади ва ажрим жараёнида экспертлар томонидан уларнинг бозор қиймати аниқланиб, томонлар ўртасида тенг тақсимланади.

Шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқи нуқтаи назаридан, саҳифа эгаси ва контент яратувчиси ўртасидаги муносабатлар никоҳ шартномасида аниқ акс эттирилиши келажакдаги низоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, никоҳ шартномаси институтининг кенгайтирилиши ва унга рақамли активларнинг киритилиши замон талабидир. Бу нафақат мулкий манфаатларни ҳимоя қилади, балки оилавий муносабатларда ўзаро ишонч ва ҳуқуқларни таъминлайди. Рақамли дунёда оила қураётган ёшлар “Бу шунчаки Инстаграм-ку” деган ёндашувдан воз кечиб, ўз меҳнатлари ва келажакдаги даромадларини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлашлари лозим. Зеро, олдиндан белгиланган қоидалар – барқарор ва хотиржам ҳаётнинг гаровидир.

Жамолхон Узақов,
Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш
таъсирини баҳолаш институти масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
949

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
896

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
861

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
835

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.