Ҳуқуқ
03.03.2025
901

Оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам осойишта бўлади. Оилаларда парокандалик бўлса, жамиятнинг ҳам тинчи йўқолади ва алалоқибат таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади. Никоҳ тузиш ихтиёрийдир. Никоҳ тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади.
Оила кодексига кўра никоҳ қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилади:
— никоҳ тузишга мажбурланганда;
— никоҳ ёшига риоя қилинмаганда (никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланади. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин);
— лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахс бўлса;
— насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндош, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар бўлса;
— лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
— сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда;
— никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса.
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш фақат суд тартибида амалга оширилади.
Фаррух Халиков,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Биринчи иш йили учун меҳнат таътили тартиби ҳақида биласизми?
Бу ерда, ишчи ходимнинг узлуксиз 6 ой давомида ишлаганлик хусусияти муҳим аҳамият касб этади.