currencies image

12 900,00 UZS

20,16

usd

currencies image

14 595,06 UZS

86,12

eur

currencies image

157,32 UZS

1,29

ru



АсосийЯнгиликларНималарга солиқ солинмайди? 9 та даромад тури

Нималарга солиқ солинмайди? 9 та даромад тури

Ҳуқуқ

calendar

15.02.2024

eye

533

Нималарга солиқ солинмайди? 9 та даромад тури© Фото: Hudud24.uz

Кўпчилик “ҳар қандай фаолият учун солиқ тўлаш керак, чунки у даромад олиб келаяпти”, деб ҳисоблайди. Бу қисман тўғри, аммо шундай имтиёз берувчи ҳолатлар ҳам борки, бунда даромад келиб турса ҳам солиқ тўланмайди. Масалан, таълим учун ёки ипотека кредити учун тўлов, уйини талабаларга ижарага берганлар даромади ва ҳоказо. Hudud24.uz бугун солиқ солинмайдиган даромад турлари ҳақида батафсил маълумот беради.

1. Халқаро ютуқ

Спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун бир йўла бериладиган мукофот пулидан солиқ тўланмайди. Буни спортчиларга берилган имтиёз ва рағбат десак ҳам бўлади.

Шунингдек, халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида олинган буюм тарзидаги совринларнинг қийматига ҳам солиқ солинмайди.

2. Хусусий мулк сотуви

Солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди. Яъни, фуқаро ўзига тегишли (хусусий мулки) бўлган мол-мулкини сотса ва бундан даромад қилса, солиқ тўламайди.

Лекин қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар (пайлар), нотурар жойлар ёки 36 календарь ойдан кам муддатда шахснинг мулкида бўлган турар жойлар сотилса солиқ тўлаш керак бўлади.

3. Уй товуғи сотувидан олинган даромад

Уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди. Яъни, фуқаро ўзининг уйидаги қорамолларни, паррандаларни, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқлар ва ҳоказоларни тирик ҳолда ёки сўйиб сотса солиқ тўламайди.

Аммо уй хўжалиги ёки деҳқон хўжалигида етиштирилган манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотларига солиқ тўлаш лозим.

4. Мерос ва ҳадя

Жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадларга солиқ тўланмайди. Яъни, шахсга яқин қариндошидан пул ёки уй мерос бўлиб қолса, ушбу даромадга солиқ тўлаш шарт эмас.

Аммо, илм-фан, адабиёт ва санъат асарларининг, адабиёт ҳамда санъат асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотлари ҳамда яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушларга солиқ солинади.

5. Омонат бўйича даромад

Жамғарма сертификатлари, давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек банклардаги омонатлар бўйича фоизлар ва ютуқларга солиқ тўлаш шарт эмас.

Айтайлик, сиз қайсидир банкка омонат пули қўйдингиз ва бу бўйича муайян миқдорда фойда кўрдингиз, ушбу даромад учун солиқ тўламайсиз.

6. Таълим учун тўлов

Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, фарзандларининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга солиқ солинмайди. Масалан, фуқаро ўзига, фарзандларига ёки 26 га тўлмаган турмуш ўртоғига ўзининг ойлигидан контракт тўловини тўласа, унда ушбу ойлигининг айнан шу тўлов қисмига солиқ солинмайди.

Шунингдек, “Таълим кредити” олиб контракт тўланаётган бўлса ҳам юқорида санаб ўтилган шахслар учун амалга оширилган тўловга кредит ва унинг фоизларига солиқ солинмайди.

Шу билан бирга, фуқароларнинг фарзандларига нодавлат (хусусий) мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун фуқаролар томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларга солиқ тўланмайди.

7. Ипотека кредити учун тўлов

Ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваригача бўлган миқдорда қоплашга, башарти уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларини сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган бўлса солиқ тўланмайди.

Яъни, субсидия ажратилиши орқали ипотека кредити олинган бўлса, ушбу ипотека кредити ва унинг фоизлари учун амалга оширган тўловларнинг 84 000 000 (саксон тўрт миллион) сўмгача миқдорига солиқ солинмайди. Албатта, фуқаро бир йил давомида ушбу миқдордан камроқ тўлов амалга оширган тақдирда, тўлов амалга оширилган миқдордаги даромадга солиқ солинмайди.

Шу билан бирга, ёш оилага ҳам ушбу қоидалар татбиқ этилади. Ёш оиладаги эр-хотиннинг бири 30 ёшдан ошганидан сўнг ушбу солиқ имтиёзи қўлланилмайди.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан кейин ипотека кредити ҳисобига сотиб олинган, қурилган ёки реконструкция қилинган уй давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 36 ой ичида бошқа шахсга ўтказилган бўлса, солиқ имтиёзининг амал қилиши солиқ имтиёзини қўллашнинг бутун даври учун солиқни тўлаш мажбурияти тикланган ҳолда бекор қилинади. Яъни, фуқаро уйни олгандан сўнг 36 ой ичида уйни сотиб юборса ёки бошқа шахсга берса барча солиқ солинмайдиган даромад юзасидан берилган солиқ имтиёзлари бекор қилинади ва аввалги солиқ имтиёзи даври учун ҳам даромад учун солиқ тўлаш тикланади.

8. Пахта териб, олинган даромадга солиқ солинмайди

Пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган фуқаро бу ишларни бажарганлик учун олган даромадларига солиқ тўламайди. Яъни, пахта терганлик учун тўловга солиқ солинмайди.

 

9. Талабаларга уйини ижарага берганлар солиқ тўламайди

Шахс уй-жойларни талабаларга ижарага берса ва ундан даромад қилса, ушбу даромад учун солиқ тўламайди. Аммо бунда, талаба билан қонуний шартнома тузилиши керак. Ушбу солиқ имтиёзи талаба учун ҳам ижарага уй берувчи шахс учун ҳам бирдек фойдали бўлади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзидан ҳар қандай вазиятда фойдаланиш мумкин. Имтиёздан фойдаланмай, аллақачон тўлаб қўйилган солиқларни эса қонуний ариза берган ҳолда солиқ органи орқали қайтариб олиш мумкин.

Саламат Туремуратов,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

3-апрел 2025, 11:04
1 399

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 394

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


16-апрел 2025, 07:21
1 144

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


5-апрел 2025, 09:26
925

Нималар муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланмайди?

«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектларига нималар кирмаслиги баён қилинган.