Ўзбекистон
03.06.2023
1 965

Адлия вазири Акбар Тошқулов Газета.uz нашрининг «Нима ўқиймиз?» лойиҳаси орқали китобхонларга ўзи севиб ўқиган бир нечта китобларни ўқишни тавсия қилди: Яхши роман ёки шеърий тўпламни севиб ўқийман. Охирги пайт эса кўпроқ публицистик китоблар қизиқиб ўқаяпман. Улар шахсий ривожланиш ва фикрларни ўткирлаштиришга хизмат қилади. Кўпинча бундай китобларни интернет орқали ёки танишлардан эшитиб, кейинчалик буюртма қиламан. Тўғри, ҳаммасини ҳам ўзбек тилида топиш қийин, шунинг учун баъзан рус ёки инглиз тилида (яқиндан бошлаб) ўқийман. Қуйида ўзим ўқиган асарлардан айримларини тавсия қиламан.
Китоб ўқувчига дунёни, ундаги ходисаларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Муаллиф ўзи ўтказган изланишлар асосида одамлар глобал тенденциялар ҳақида кўпинча нотўғри тассавурга эга эканлигини аниқ далиллар билан исботлаб берган. Масалан, дунёда қанча аҳоли қашшоқликда яшайди, аҳоли ўсиш суръатлари, неча фоиз қизлар тўлиқ таълим олади каби сўровларга олимлар, ўқитувчилар, бизнесменлар, журналистлар ва ҳатто Нобель мукофоти лауреатлари тизимли равишда нотўғри жавоб беришган. Жавоблар шу қадар нотўғри-ки, улардан кўра шимпанзелар тасодифий танлаган жавоблари тўғрироқ чиққан.
Дунёни икки қутбга бўлиш тенденцияси, тарқатилаётган ахборот хуружи онгимизда нотўғри тушунчалар пайдо бўлишига сабаб эканлиги очиб берилган. Муаллиф дунё биз ўйлагандан кўра яхшироқ ривожланиб бораётганини кўрсатиб, келажакка умид бағишлайди. "Factfulness" – бу дунёга қарашингизни ўзгартирадиган ва келажакдаги инқирозлар ҳамда имкониятларга ҳозиржавобликни ўргатадиган муҳим китоб.
Чуқур фалсафий маъноли трагедия. Асар қаҳрамони жонини қутқариш учун ёвуз руҳ билан сулҳ тузади. Асарнинг биринчи қисмида қаҳрамон яхши инсон образида эзгу ишларни амалга оширади ва дунё яхшиликлардан баҳраманд бўлади. Иккинчи қисмида бутлай тескари ҳаёт акс эттирилади, унда инсоннинг нақдар тубанлик ва ёвузликларга қодирлиги баён қилинган. Буюк немис шоири ва файласуфи Гётенинг бу гениал асари ўзбекнинг буюк шоири Эркин Воҳидов томонидан моҳирона таржима қилинган. Ўйлайман-ки, шеърий китобларни севиб ўқийдиганлар ундан ажойиб руҳий озуқа олади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Диплом кўп нарсани ҳал қилмайди, кўникма муҳим – Адлия вазири
Тошкент Давлат юридик университетида адлия вазири Акбар Тошқулов 1-курс талабалари билан учрашиб, самимий суҳбат қурди, уларни қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб бериш баробарида ҳаётда ва касбий фаолиятда асқатадиган муҳим тавсиялар билан бўлишди.
Элмурод Турсунов Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланди
У бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.