currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларДиплом кўп нарсани ҳал қилмайди, кўникма муҳим – Адлия вазири

Диплом кўп нарсани ҳал қилмайди, кўникма муҳим – Адлия вазири

Ўзбекистон

calendar

16.09.2023

eye

579

Диплом кўп нарсани ҳал қилмайди, кўникма муҳим – Адлия вазири

Бугун, 16 сентябрь куни Тошкент Давлат юридик университетида адлия вазири Акбар Тошқулов 1-курс талабалари билан учрашди. Эндигина талабалик даврига қадам қўйган ёшлар юқори лавозимли амалдоргина эмас, ўзларига руҳан яқин инсон билан суҳбатлашишди. 2022 йил ноябрига қадар Тошкент давлат Юридик университети ректори лавозимида ишлаган Акбар Тошқулов талабаларни қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб бериш баробарида ҳаётда ва касбий фаолиятда асқатадиган муҳим тавсиялар билан бўлишди. Савол: Юридик университет дипломи билан ишга кириш имконияти қандай? Жавоб: Очиғини айтсам, ишга киришда диплом асосий роль ўйнамайди, асосийси билим ва кўникма. Бешта дипломингиз бўлсаю, олган билимингизни амалда қўллай билмасангиз, муваффақият келмайди. Шу сабабли ишга кириш ҳақида университетни битирганда эмас, ҳали талабаликдаёқ ўйлаш керак. Талабалар 2-курсданоқ амалиётга яқин бўлиш лозим. Ҳозирданоқ кўникма шакллантириш ҳақида ўйланглар. Савол: Адлия вазирлигида амалиёт қилсак бўладими? Жавоб: Талабалар учун амалиёт клублари бор. Адлия вазирлигида амалиёт ўташ учун Адлия клубига қатнашишингиз мумкин. У бўлажак ҳуқуқшунос талабаларга Вазирлик марказий аппаратида амалиёт ўташ имконини беради. У ерда малака ва тажриба оширишингиз мумкин. Савол: Бир адвокатнинг ҳуқуқий ёрдами бугунги кунда 9 млн экан. Ҳамманинг ҳам бунга қурби етмайди, лекин ҳаётда ҳуқуқий ёрдам керак бўладиган ҳолатлар рўй бериши мумкин. Биз бу борада “Юридик клиника”дан бошқа яна нима таклиф қила оламиз? Жавоб: Тўғри, ҳаётда муаммолар кўп ва ҳуқуқий ёрдам ҳаммага керак. Бизда бу борада механизмлар бор. Биринчидан, давлат томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳат тизими ишлайди. Адлия органлари бор. Туман адлия бўлимларидан тортиб Марказий аппаратдаги бошқармаларгача аҳолига ҳуқуқий ёрдам беради, мурожаатлар билан ишлайди. Иккинчидан, “Мадад” ННТ бор, одамларга кундалик муаммоларда бепул ҳуқуқий ёрдам бериб келмоқда. Ўтган йили 330 мингдан ортиқ одамга ҳуқуқий ёрдам берди. Учинчидан, профессионал ҳуқуқий ёрдам, яъни адвокатура ҳам керак, шубҳасиз. Фақат давлат ҳуқуқий ёрдам бериши тўғримаску. Мустақил адвокатлар бор, улар давлатдан ойлик олмайди. Лекин зарур ўринларда, фуқаронинг имкони бўлмаганда, унинг ижтимоий ҳолатини эътиборга олиб давлат томонидан адвокат пули тўлаб берилади. Яқинда бу ҳақидаги Қонун қабул қилинди. Тўртинчидан, адвокатурада “про-боно” тушунчаси бор. Яъни муваффақиятли, яхши пул топадиган адвокатлар маълум бир вақтини бепул ҳуқуқий ёрдамга ажратади. Бу адвокатура қадрияти ҳисобланиб, адвокатнинг обрўси ва рейтингига ҳам таъсир қилади. Яъни у фақат пул учун ишлайдиган адвокат эмас, маълум қадриятларга эга профессионал. Адвокатларимиз орасида ҳам бундайлар бор. Давлат бепул ҳуқуқий ёрдамни тўлиқ таъминлай олмайди, чунки унинг ресурслари, маблағлари халқнинг пули, солиқлар ва йиғимлардан шакллантирилади. Демак, бошқа эҳтиёжларга ҳам пул етиши керак. Лекин давлат механизмларни яратиб қўйиши лозим. Қолаверса, бепул ё арзон дегани сифатга таъсир қилади. Одамларнинг маблағи кўпайса яхши адвокатларга талаб пайдо бўлади, адвокатлар ҳам ўз устида ишлайди. Савол: Ёшлигингизда вазир бўлиш орзуйингиз бўлганми? Ким бўлишни орзу қилгансиз? Жавоб: Вазир бўлишни хаёлимга келтирмаганман. Юридик университетни аъло баҳоларга тугатганман. Талабалик давримдаёқ Адлия вазирлигида тажриба орттиришни бошлаганман. Ҳеч қачон вазир бўламан деб ўйламаганман, ишимни яхши қилишни ўйлаганман. Отам ТДЮУ профессор ўқитувчиси эдилар. Уйимизда катта хона китобларга тўла бўларди. Атрофимда нима кўрсам, шуни қилганман. Атрофимда эса тўғри нарсалар ва одамлар кўп бўлган. Отамдан ибрат олганман. Биринчи устозим отам эди. Юридик университетида ўқиган пайтимда Ахтам Турсунов, Турсунбой Абдувохидовлар, Адлия вазирлигида Ғайрат Исаев ва Абдусамат Полвонзода каби устозларимдан кўп нарса ўрганганман. Вазир асосий инсон эмас, ташкилотда ходимлар кўп нарсани ҳал қилади. Масалан, битта мен ҳамма йўналиш бўйича мутахассис бўлолмайманку. Асосий ишни команда қилади. Вазир яхши бошқарувчи, сиёсатчи бўлиши мумкин.Ўзи Адлия вазирлигида қадрият – одамларга ишонганмиз, ходимларга имкон берамиз ва бу ўзини оқлайди. Савол: Иш берувчи томонидан ишга қабул қилишда билимдан ташқари яна нималар талаб қилинади? Жавоб: Адлия вазирлиги мисолида олсак, бизга фақат танлов орқали ишга қабул қилинади. Комиссия билимингизни текширади. Худди имтиҳондек, “рандом” орқали саволлар, казуслар берилади. Комиссия қарорига кўра ишга киришга тавсия қилинади. Лекин бу ҳали билим, холос. Ишга талабгор соҳани назарий жиҳатдан зўр билса ҳам, қўлига битта ҳужжат берсангиз, ҳеч нима қилолмаслиги мумкин. Шунинг учун кўникма муҳим, амалиётда ўша масалани қандай еча олади, реалликка билимларини қандай боғлайди? Мен иш берувчи сифатида ишга кирмоқчи бўлганларни суҳбат қилганимда, шу томонларига эътибор бераман. Чунки билимларни амалда қўллай билиши керак. Кадрлар орасида қуйи бўғинларда ишлаб, аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлган, халқнинг кундалик муаммолари билан кўп шуғулланганлар алоҳида қадрланади. Имкон бўлса, энг қуйи бўғинларда ишлаб кўриш керак. Чунки пастда ҳақиқий ҳаёт. Қуйи бўғинларда ишлаб кўтарилиб келган кадрлар бошқача бўлади. Савол: Бизга дарс бераётган устозларни рағбатлантириш масаласи қандай? Жавоб: Биз нафақат устозларни, балки талабаларни ҳам рағбатлантириш тизимини жорий қилганмиз. Ҳар йили 5 та иқтидорлик талабанинг контрактини тўлаб берамиз, иқтидорли талабалар учун стипендияларимиз ҳам бор. Университетлар мустақил бўлиши лозим. Домла дарсга кирганида, ҳақиқий билимни бериши керак, аллақандай догмаларни гапириши ёки ниманидир айтишга қўрқиши керак эмас. Сизларга ҳуқуқшуносликнинг 4 минг йиллик тарихи ўқитилади, Ҳозирги юриспруденциянинг мана шунча даврдан шаклланган принциплари, қадриятлари бор. Юридик университет домлалари талабаларга шулар асосида дарс бериши лозим. Яъни академик мустақиллик муҳим. Шунда яхши кадрлар тайёрланади. Биз университетга мустақиллик берганмиз. Талабалар ҳар бир устозни баҳолайди. Бундан ташқари KPI тизими орқали баҳолаш бор. Ушбу объектив кўрсаткичлар орқали устозларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилган. Савол: Шахсий ривожланиш учун қайси китобларни ўқиш керак? Ўзингиз ўқиган қайси китобларни тавсия қиласиз? Жавоб: 1. Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билик 2. Артхашастра 3. Гомернинг “Илиада” эпоси 4. Жеймс Робинсон ва Дарон Ажамўғлининг китоблари (“Мамлакатлар таназзули ва муваффақияти сирлари”, “Тор йўлак”) 6. Адам Смит. Халқлар бойлигининг сабаби ва табиати ҳақида тадқиқот 7. Ювал Харарининг Homo Sapiens. 8. Айзексон. Стив Жобс. 9. Дейл Карнеги. Қандай қилиб дўст орттириш ва одамларга таъсир қилиш мумкин? 10. Александр Дюма. Граф Монте Кристо. Китоб ўқиш барибир яхши!

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
7 452

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
3 168

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 491

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 474

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар: