Ҳуқуқ
06.02.2025
859

Архив ташкилотини ташкил этишда нималарни билиш лозим? Қуйида архив соҳасига тегишли масалалар бўйича саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Нодавлат архивини ташкил этиш қандай тартибда амалга оширилади?
Жавоб: “Лицензия” ахборот тизимида (licenses.uz) “Ўзархив” агентлигини хабардор қилиш орқали ташкил этилади.
Асос: “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 25 февралдаги 88-сон қарори.
Нодавлат архивини кимлар ташкил этиши мумкин?
Жавоб: Нодавлат архивни юридик шахслар ташкил этиши мумкин.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 25 февралдаги 88-сон қарори (30-илова).
Нодавлат архивини ташкил этиш бўйича хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори қанча?
Жавоб: Йиғим миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизини ташкил этади.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 25 февралдаги 88-сон қарори (30-илова).
Нодавлат архив фаолиятини амалга ошириш бўйича қандай талаблар ва шартлар мавжуд?
Жавоб: Талаб ва шартлар иккига ажратилган. Булар, нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича умумий талаблар ва нодавлат архивлар томонидан ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматлари (маълумотлар узатиш тармоқлари хизматлари сифатида) кўрсатилганда талаблар белгиланган.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 25 февралдаги 88-сон қарори (30-илова).
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.
Болаларни мактабга жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва муҳим қоидалари
Ҳар бир бола бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқига эга.