currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларНодирбек Абдусатторов "FIDE Circuit" айланма тизими етакчиси

Нодирбек Абдусатторов "FIDE Circuit" айланма тизими етакчиси

Ўзбекистон

calendar

06.05.2024

eye

168

Нодирбек Абдусатторов "FIDE Circuit" айланма тизими етакчиси

Халқаро шахмат федерацияси(ФИДЕ) ўтган йил йўлга қўйилган "FIDE Circuit" айланма тизимида шахматчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов жорий йил май ҳолатига кўра, 53,43 балл билан етакчиликка эришиб турибди.

Айтиш лозим, мазкур "FIDE Circuit" айланма тизими ФИДE номзодлари турнирига саралашнинг нисбатан янги усули ҳисобланади.  

2024 йил давомида тегишли турнирларда энг юқори натижага эришган шахматчи кейинги даъвогарлар рўйхатидан жой олади. Ушбу рўйхатдан ўрин эгаллаш учун номзод шахматчилар йил давомида камида бешта саралаш турнирида иштирок этиши лозим бўлади.  

ФИДE йўналиши бўйича Торонтода бўлиб ўтган 2024 йилги номзодлар турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Гукеш ҳам аввалига  "FIDE Circuit" айланма тизимида етакчиликка эришди ва якунда турнир ғолиби бўлди. Чемпионлик тожига номзодликни қўлга киритди.  

Шу жиҳатдан 2023 йилда бўлгани каби бу йил ҳам ФИДЕ тожига эришиш “калити” шахматчилар учун "FIDE Circuit" айланма тизимида тўплаган балларига боғлиқ бўлиб қолади.  

Нодирбек Абдусатторовнинг 2024 йилги Прага халқаро шахмат фестивалида ғолиб чиқиши, апрель ойи охиригача 25 очко жамғариб, пешқадамликни қўлга киритиши унинг даъвогарлар рўйхатига кириш йўлига яқин эканини англатмоқда.  

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 925

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 158

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 005

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 484

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.