currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар

Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар

Содда талқин

calendar

25.02.2026

eye

1 256

Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларини тўхтаб туриши учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларининг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмида ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига  Йўл ҳаракати қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ «5.15. Тўхтаб туриш жойи» ва «7.17. Ногиронлар» йўл белгилари ўрнатилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан «Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль» таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси ҳамда 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) 6 ёшгача ногирон бола учун тайинланган тегишли пенсия гувоҳномаси бўлганда фойдаланиши мумкин.

Улашиш: