currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган шахслар қандай солиқ имтиёзларига эга?

Ногиронлиги бўлган шахслар қандай солиқ имтиёзларига эга?

Содда талқин

calendar

10.09.2026

eye

234

Ногиронлиги бўлган шахслар қандай солиқ имтиёзларига эга?

Жамиятда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган имтиёз ва енгилликлар уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётда муносиб иштирок этиши учун қулай шароит яратишга қаратилган.

Шундай имтиёзлардан бири мол-мулк ва ер солиғи соҳасида белгиланган енгилликлардир. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга муайян шартлар асосида мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлар тақдим этилган.

Мазкур имтиёзлардан тўғри ва қонуний фойдаланиш учун кимлар имтиёзга эга экани, унинг доираси ҳамда қўллаш тартибини билиш муҳим. Қуйида ушбу масалага оид асосий жиҳатларга тўхталамиз.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулки 60 кв. метр майдон доирасида мол-мулк солиғидан озод қилинади.

Агар уйнинг майдони 60 кв. метрдан ортиқ бўлса, солиқ ортиқча майдон учун ҳисобланади. Бундай шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган битта ер участкаси бўйича ер солиғидан ҳам озод этилади.

Имтиёзни қўллаш учун ногиронликни тасдиқловчи маълумотлар солиқ органида мавжуд бўлиши керак. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 421-моддасида акс этган.

Ногиронлиги бўлган шахслар ўзларига берилган солиқ имтиёзларидан хабардор бўлиши, уларни қўллаш учун зарур маълумотларни солиқ органларига тақдим этиши ва белгиланган тартибларга риоя қилиши муҳим.

Энг муҳими, солиқ соҳасидаги имтиёзлар ҳақида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш фуқароларнинг ўз ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланишига хизмат қилади.

Севинч Хушназарова

Улашиш: