#NoComment
26.09.2025
103
Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини йўлга қўйиш, спорт иншоотларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш ва уларга зарур шарт-шароитларни яратиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ушбу тоифадаиги шахслар учун спорт билан шуғулланишга доир имтиёзлар белгиланган.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт объектларидан фойдаланишини таъминлаш мақсадида, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари иштирокида:
— ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва улар оилаларининг спорт тадбирларида иштирок этишига кўмаклашади;
— нодавлат нотижорат ташкилотлари билан шерикликда спорт тадбирлари ўтказилишини ташкил этади;
— ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этиш учун зарур шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар яратади;
— фаолияти ногиронлиги бўлган шахсларни спорт билан шуғулланишга ва жамиятнинг маданий ҳаётига жалб этишга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;
— ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча даражалардаги спорт тадбирларида иштирок этишини тарғиб қилиш ва рағбатлантиришда иштирок этади.
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт иншоотлари обектларидан бепул асосда фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.
Спорт билан шуғулланиш истагидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатига кўра уларга “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида спорт билан бепул шуғулланиш учун йўлланмалар берилади.
Шунингдек, кўз ва таянч ҳаракат аъзолари касалликларига чалинган ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, болаларга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига бориб-келишига кўмаклашиш мақсадида спорт билан шуғулланиш истагидаги ногиронлиги бўлган шахслар сони юқори бўлган ҳудудларда давлат ижтимоий буюртмаси орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар ёки кўнгиллиларни жалб этган ҳолда ҳамроҳлик хизмати жорий этилади.
Таъкидлаш лозимки, ногиронлиги бор ғолиб ва совриндор спортчилар, уларни тайёрлаган тренерларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш миқдорлари қонунчилик билан белгиланади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?
Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?
Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.