Ҳуқуқ
30.09.2025
694

Қонунчиликка кўра, ижтимоий жамғармалар ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ёрдами кўрсатилади.
Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
— охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;
— ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши;
— қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Камбағал оилалар рейестрига киритилган бўлиши.
Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Шунингдек, Камбағал оилалар рейестрига киритилган, бироқ “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда “Аёллар дафтари” ёки “Ёшлар дафтари”га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўлов амалда оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.