Тармоқда нима гап?
03.12.2025
43

Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилининг мавжудлиги билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари ноқулай меҳнат шароитлари ҳисобланади. Ходимнинг меҳнат фаолияти амалга ошириладиган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари ишлаб чиқариш омилларидир.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг қуйидаги ҳуқуқлари ҳамда қўшимча кафолатлари мавжуд:
Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат шароитларида ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида амалга оширувчи ходимларга қўшимча кафолатлар
Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат шароитларида, ноқулай табиий-иқлим шароитларида амалга оширувчи ходимларга меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар, меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек бошқа меҳнат шароитлари борасида қўшимча кафолатлар берилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимларга кафолатларнинг энг паст даражаси қонунчиликда белгиланади. Жамоа келишувларида, жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган бошқа ички ҳужжатларда мазкур тоифадаги ходимларга қўшимча кафолатлар бериш назарда тутилиши мумкин.
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги
Меҳнат жараёнида зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирига дучор бўладиган ходимларга ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади. Бундай ишлар рўйхати ва уларни бажаришдаги иш вақтининг аниқ давомийлиги жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, агар улар тузилмаган бўлса — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш асосида белгиланади.
Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг ҳар кунги иши (сменаси) давомийлиги
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг ҳар кунги иши (сменаси) давомийлиги олти кунлик иш ҳафтасида — олти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса — етти соату ўттиз дақиқадан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг ҳар кунги иши (сменаси) давомийлиги:
ўттиз соатли олти кунлик иш ҳафтасида — беш соатдан, ўттиз соатли беш кунлик иш ҳафтасида эса — олти соатдан ортиқ бўлмаслиги керак;
йигирма тўрт соатли олти кунлик иш ҳафтасида — тўрт соат, йигирма тўрт соатли беш кунлик иш ҳафтасида эса — беш соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб этишдаги чекловлар
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг иш вақтидан ташқари ишининг давомийлиги кунига икки соатдан ва йилига бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш тақиқланади.
Ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътил
Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимлар йиллик қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга.
Қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг давомийлиги, уларни бериш тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларга бериладиган йиллик қўшимча таътилнинг энг қисқа давомийлиги, шунингдек ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътилларни бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Худойберди Раҳимов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Имтиёз олган беморларга давлат бюджети ҳисобдан тиббий хизмат қандай тартибда кўрсатилади?
Ҳужжатга кўра, Низом беморларни тиббиёт ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.
Вояга етмаган ва муомала лаёқати чекланган шахслар иштирокида битимларни тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари
Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бу — муомала лаёқати тушунчасидир.