Ҳуқуқ
30.06.2025
67
Президент Фармони (ПФ-98-сон, 23.06.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқланди.
1. Энди маҳаллий Кенгашлар кўпроқ ҳуқуққа эга бўлади
– Давлат биноларини ижарага беришда минимал нархни маҳаллий Кенгаш белгилайди. Демак, бизнес учун қулайлик яратилади. Илгаригидек Тошкентдан рухсат кутилмайди.
– Қабристонлар ва дафн хизматлари бўйича нархлар Кенгаш томонидан тасдиқланади. Ҳар бир ҳудуднинг аҳволи, имконияти турлича – эндиликда нархларда адолат бўлади.
– Иш топишда қийналаётган фуқаролар учун жойларда махсус иш ўринлари ажратиш мажбурияти белгиланади. Яъни Кенгашлар ижтимоий ҳимояни амалий таъминлашда фаол иштирок этади.
– Айрим кўчаларда ҳаракат тезлигини ошириш ёки пасайтириш ваколати Кенгашга ўтади. Масалан, мактаб олдида тезлик пасайтирилиши ёки янги кўчаларда оширилиши мумкин.
2. Қарор қабул қилишда жамоатчилик иштироки ортади
Энди маҳаллий бюджет харажатларининг бир қисми Кенгаш депутатлари ташаббуси асосида тақсимланади.
Ёшлар минбари кенгаяди. Олий Мажлис Ёшлар парламенти тажрибаси асосида маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ташкил этилади.
Жамоатчилик овози кучаяди. Кенгашлар ҳузурида Маслаҳат гуруҳлари ННТ, фуқаролар ва олимлар иштирокида ташкил этилади.
Кенгашлар мустақил молия тизимига эга бўлади. Ижро ҳокимиятидан молиявий мустақиллик таъминланади.
Кенгашларда раис ўринбосари лавозими жорий этилади. Кенгаш фаолияти янада самарали бўлади.
3. Ҳоким ўринбосарлигига номзодлар маҳаллий Кенгаш комиссиясида муҳокама қилинади
Эндиликда ҳоким ўринбосарлигига номзодлар маҳаллий Кенгаш комиссиясида муҳокама қилинади, ўз йўналишлари бўйича ривожлантириш дастурини тақдим этади. Бу малакали раҳбарларни танлашда очиқлик ва жавобгарликни таъминлайди.
“Кенгаш соати” институти жорий қилиниб, ижро ҳокимияти ва жамоатчилик ўртасидаги мулоқот тўғридан-тўғри шаклланади.
Кенгашларни молиявий қўллаб-қувватлаш, депутатларни рағбатлантириш ва моддий-техник шароитларни яхшилаш орқали уларнинг таъсир кучи ошади.
Шунингдек, мансабдор шахсларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши устидан депутатлик назорати кучайтирилиши, сессиялар очиқ ўтказилиб, фуқаролар кузатувчи сифатида иштирок этиши белгилангани ҳам тузумда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда муҳим омилдир.
4. Маҳаллий Кенгашлар иши электронлашади
Энди халқ ва вакиллар ўртасидаги алоқа янада очиқ, тезкор ва ишончли бўлади. Бунинг учун “E-Kengash” платформаси янада такомиллаштирилади.
Бу Президентнинг маҳаллий кенгашлар фаолиятини такомиллаштиришга оид Фармонида белгиланди.
Нима ўзгаради?
– ҳужжатлар “blockchain” орқали хавфсиз сақланади, ҳеч қандай сохталаштириш ёки йўқотишга йўл қўйилмайди;
– қарорлар олдинги намунавий ҳужжатлар асосида ҳамда сунъий интеллект орқали тез ва аниқ тайёрланади, инсон омили камаяди;
– раислар ҳужжатларни Face ID билан имзолайди.
Бу ўзгаришлар маҳаллий Кенгашлар ишини янада шаффоф ва самарали қилади, депутатларимиз эса кўпроқ вақтини аҳоли муаммоларини ҳал қилишга ажратади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.