Ўзбекистон
18.09.2023
1 297

Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Париж-2024 Олимпиадаси йўлида лицензион характерга эга бўлган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муносиб қатнашди.
Чемпионат давомида вакилларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди.
Барча медалларга йигитлар эга чиқишди. Бу орқали Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича Хитойдан сўнг иккинчи, очколар классификацияси бўйича эса Арманистон, Хитой, Эрон, Колумбиядан сўнг бешинчи поғонадан жой эгаллади.
[caption id="attachment_20575" align="aligncenter" width="1200"]
ФОТО: Olympic.uz[/caption]
Ғолиб ва совриндор спортчилар билан танишинг:
Олтин медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (даст кўтариш)
-109 кг: Акбар Жўраев (даст кўтариш)
-109 кг: Руслан Нурудинов (силтаб кўтариш)
-109 кг: Акбар Жўраев (икки кураш)
Кумуш медаль:
-109 кг: Акбар Жўраев (силтаб кўтариш)
-109 кг: Руслан Нурудинов (икки кураш)
Бронза медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (икки кураш)
Қайд этиш мумкин, энди терма жамоа Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Саудия Арабистонидан Хитойга йўл олади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Оғир атлетика. Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркиби маълум бўлди
Рўйхатда Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, Рустам Жангабоев каби номдор спортчилар бор.
Шарифа Давронова жаҳон чемпиони бўлди
Перуда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Андижон жаҳон чемпионатини қабул қилишга тайёрланмоқда
Андижон шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуаси футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилишга ҳозирланмоқда.
Ўзбекистонда илк бор байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади
Баҳслар Самарқанддаги Марказий Осиёда ягона эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади.