Содда талқин
01.09.2024
1 289

Перуда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда ўзбекистонлик Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида ғалаба қозониб, дунё биринчиликларидаги иккинчи олтин медалига сазовор бўлди.
Давронова мусобақада 13.75 метр натижа қайд этди.
Маълумот учун, у 2 йил муқаддам Колумбиядаги U20 жаҳон чемпионатида ҳам олтин медаль соҳиби бўлган эди.
Шунингдек, баландликка сакраш дастурида медаллар учун кураш олиб борган Барнохон Сайфуллаева 1.84 метрга сакраб, шахсий рекордини такрорлади. Бу Сайфуллаевага совринли ўринларга кўтарилиш учун камлик қилди ва у мусобақани 6-ўринда якунлади.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Андижон жаҳон чемпионатини қабул қилишга тайёрланмоқда
Андижон шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуаси футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилишга ҳозирланмоқда.
Ўзбекистонда илк бор байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади
Баҳслар Самарқанддаги Марказий Осиёда ягона эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади.
Расман! Шахмат бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади
Бутунжаҳон шахмат федерацияси тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати Самарқандда ўтказилишини эълон қилди.
Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин
Навбатдаги жаҳон чемпионати жорий йил декабрь ойининг сўнгги кунларида Тошкентда ўтказилиши мумкин.