currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларОилавий муносабатларда никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тартиби

Оилавий муносабатларда никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тартиби

Ҳуқуқ

calendar

09.09.2024

eye

156

Оилавий муносабатларда никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тартиби

Оила –  авлодлар давомийлиги, қадриятлар ва урф-одатларни, халқимиз маънавий меъросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминловчи омилдир. Оила қанча мустаҳкам бўлса жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади ва ривожланади. Шунинг учун ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 1994 йилдан эътиборан ҳар йили 15 май кунини Халқаро оила куни сифатида нишонлашга қарор қилгани бежиз эмас. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатсияцси”нинг 16-моддасида шундай дейилган: "балоғатга етган эркаклар ва аёллар ирқи, миллати ва динига қараб бирор бир чекловларсиз никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқига эгадирлар. Улар никоҳдан ўтаётганларида ҳам, никоҳда бўлган вақтда ҳам ва никоҳ бекор қилинётганда ҳам бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар".

Аммо қонунчилигимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар белгилаб қўйилган. Оила кодексининг 49-моддасига асосан қуйидаги ҳолатларда никоҳ ҳақиқий эмас топилади:

1) никоҳ тузиш ихтиёрийлиги бузилганда;

2) никоҳ ёшига етмасдан никоҳ тузилганда;

3) сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда;

4) никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса.

Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш фақат суд тартибида амалга оширилади. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қароридан нусха берилаётганда паспортга ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатга тегишли белги қўйилади. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суд чиқарган ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ўн кун ичида ундан кўчирма никоҳ тузилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юборилади.

Бугунги кунда айрим ёшлар томонидан қонунда белгиланган никоҳ ёшига етмасдан туриб оила қуриш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бундай ҳолатда қонунчилигимизга мувофиқ, никоҳ ёшига етмаган шахс билан тузилган никоҳ ҳали никоҳ ёшига етмай никоҳга кирган шахснинг манфаатлари талаб қилган ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Бундай никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни никоҳ ёшига етмай никоҳга кирган шахс, унинг она-отаси ёки ҳомийси, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда прокурор талаб қилишга ҳақлидир. Иш судда ҳал қилиниш пайтигача эр ёки хотин никоҳ ёшига етган бўлса, никоҳ фақат унинг талаби билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Эр-хотиндан бири никоҳ ёшига етмаганлиги туфайли никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги иш, агар эр-хотин (улардан бири) иш судда кўрилаётган пайтда никоҳ ёшига етмаган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органининг иштирокида кўриб чиқилади.

Ҳақиқий эмас деб топилган никоҳ эр-хотин учун ушбу Кодексда белгиланган шахсий ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни вужудга келтирмайди.

Никоҳи ҳақиқий эмас деб топилган шахсларнинг мулкий ҳуқуқий муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.

Никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши шундай никоҳдан туғилган ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган кундан кейин уч юз кун ичида туғилган болаларнинг ҳуқуқларига таъсир этмайди.

Суд никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаришда шундай никоҳ тузилиши билан ҳуқуқи бузилган эр (хотин)ни (инсофли эр (хотин)ни) етарли маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан:

— собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида;

— ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан И гуруҳ ногиронлиги бўлган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр);

— никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. Инсофли эр (хотин) ўзига етказилган моддий ва ма’навий зарарни қоплашни фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган қоидалар бўйича талаб қилишга ҳақли. Инсофли эр (хотин) никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганда, никоҳ тузиш давлат рўйхатига олинган вақтда танлаган фамилиясини сақлаб қолишга ҳақлидир.

 

Аҳмад Одилов,

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази мутахассиси

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 452

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 737

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 728

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 415

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.