#NoComment
06.08.2025
557

Президент Фармонига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб тажриба-синов тариқасида айрим ҳудудларда, 2026 йил 1 январдан бошлаб Самарқанд вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида:
▪️олис ва чекка ҳудудлар тиббиёт ходимларининг штат меъёрларини белгилашда бириктирилган аҳоли сонидан қатъи назар аҳоли 3 минг нафардан кам бўлган ҳолларда ҳам тиббиёт ходимларининг штатлари бир штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда киритилиши ҳамда улар асосий иш жойига тўлиқ ставкада ишга қабул қилинади;
▪️оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритиши белгиланди.
Шунингдек, тажриба-синов лойиҳаси доирасида аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.
Хусусий оилавий шифокорлик фаолияти билан шуғулланишга, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш бўйича аҳоли ва хусусий оилавий шифокорлар ўртасида битим тузишга рухсат этилади.
Бундан ташқари, оилавий поликлиникадан 10 километрдан узоқ масофада жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли учун тиббиёт ходимларининг сайёр тиббий хизмати йўлга қўйилади;
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда қўшимча устамалар тўланади:
▪️ сайёр тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маоши ёки базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида;
▪️тиббиёт бригадасига белгиланган меъёрлардан 10 фоиз ортиқча қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бир нафари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,3 фоизи миқдорида — шаҳарларда, 0,5 фоизи миқдорида — туманларда;
▪️оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ташкил этиладиган курсларнинг барча босқичларини муваффақиятли тугатган тиббиёт ходимлари учун курс якуни бўйича бериладиган сертификатга мувофиқ базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида. Бунда курснинг ҳар бир босқичи якуни бўйича синовлардан ижобий натижага эришган ходимларга 25 фоиз миқдорида устама қўлланилади.
Фармонга кўра, раҳбар ходимлар ва оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда тиббиёт муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) асосида ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилиши белгиланган.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.