currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларОилавий зўравонлик натижасида жабрланганлар ишга киришда устунлик берилиши мумкин

Оилавий зўравонлик натижасида жабрланганлар ишга киришда устунлик берилиши мумкин

Ўзбекистон

calendar

21.03.2024

eye

266

Оилавий зўравонлик натижасида жабрланганлар ишга киришда устунлик берилиши мумкин

Бугунги кунда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори асосида амалга оширилмоқда. Лекин ушбу Қарордаги бир қатор нормалар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунига мувофиқ келмаслиги аниқланган.
 
Шу туфайли мазкур қарорнинг янги лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати вужудга келиб, айни дамда қарорнинг янги таҳрирдаги лойиҳаси (ID-95253) regulation.gov.uz порталида муҳокамага қўйилган.
 
Хусусан, оилавий (маиший) зўравонлик натижасида жабрланганлар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаси сифатида юқоридаги Қарорга қўшилмоқда. Бунинг натижасида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларида ушбу тоифа қамраб олинади ва улар ҳам ишга жойлашишда захираланган иш ўринларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-401-сон қарорида 2024 йил 1 январдан бошлаб ташкилот (иш берувчи) томонидан иш ўринлари захирага қўйиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифаларига оилавий (маиший) зўравонлик натижасида жабрланганлар ҳам киритилиши лозимлиги белгиланган.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 194

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 329

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 559

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.