currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларОлий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили сайланди

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили сайланди

Ўзбекистон

calendar

28.10.2023

eye

1 260

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили сайланди

Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлисида Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати маълум қилди. Сенат томонидан Рахмонова Сурайё Махмудовнани Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қайд этиш мумкин, С. Рахмонова 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори, профессор. У узоқ йиллар мобайнида юридик олий таълим ташкилотларида, шунингдек, суд ва прокуратура органлари тизимида фаолият кўрсатиб келган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: