Ҳуқуқ
13.08.2024
4 731
Париж 2024 ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон спортчилари умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади. Қонунчиликда ғолиблар, тренерларга бериладиган мукофот миқдори аниқ белгиланган. Мазкур мукофотдан солиқ ундириладими? Спортчини бир нечта тренер тайёрлаган бўлса қандай йўл тутилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги
ПҚ–114-сон қарори 7-иловаси билан Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, олимпия ва паралимпия спорт турлари (ёш тоифалари) бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, шунингдек, уларни тайёрлаган тренерларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш миқдорларибелгиланган. Унга кўра:
1. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиблари ҳамда совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 200 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 100 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 50 000 АҚШ доллари.
2. Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 50 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 25 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 12 500 АҚШ доллари.
3. Ёшлар Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиблари ҳамда совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 20 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 10 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 5 000 АҚШ доллари.
4. Ёшлар Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 5 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 2 500 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 1 250 АҚШ доллари.
5. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 15 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 7 500 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 3 750 АҚШ доллари.
6. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 7 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 3 500 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 1 750 АҚШ доллари.
7. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 3 500 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 1 750 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 875 АҚШ доллари.
8. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 2 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 1 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 500 АҚШ доллари.
9. Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолиблари ҳамда совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 10 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 5 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 2 500 АҚШ доллари.
10. Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 5 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 2 500 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 1 250 АҚШ доллари.
11. Ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолиблари ҳамда совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 2 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 1 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 500 АҚШ доллари.
12. Ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 1 500 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 750 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 375 АҚШ доллари.
Тренерларга назарда тутилган рағбатлантириш миқдори ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни охирги бир йил давомида тайёрлаган тренерларга берилади.
Бунда, ушбу маблағлар спортчини тайёрлашда сўнгги 4 (тўрт) йилда иштирок этган тренер ва бошқа мутахассислар ўртасида тегишли Тренерлар кенгашининг қарорига асосан қайта тақсимланиши мумкин.
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофотидан даромад солиғи ундирилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.