Содда талқин
20.01.2026
496

Маълумки, онлайн фирибгарлик тури кенг тарқалиб кўпчиликни зиён кўришига сабаб бўлмоқда.
Эндиликда мобил иловада рўйхатдан ўтган фойдаланувчи аккаунтига фақат ўзига ёки яқин қариндошларига тегишли банк ҳисобварағи, пластик карта ва электрон ҳамёнларни бириктириши мумкин. P2P (картадан-картага) ўтказмалари ҳам шу аккаунт орқали амалга оширилади.
Низомга кўра, кредит ташкилоти фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит расмийлаштирилган фуқарога, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига асосан жабрланувчи деб эътироф этилганда, мазкур онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундан ундиришни тўхтатади.
Рўйхатдан ўтишда фойдаланувчининг телефон рақами ва ЖШШИРи мослиги текширилади. Мослик аниқланмаса, иловада ҳисоб очиш ва карта бириктиришга йўл қўйилмайди.
Кредит ва тўлов ташкилотлари фойдаланувчиларни биометрик идентификациядан ўтказишда ҳаётийлик факторларини аниқлаши шарт, бунда расм орқали идентификация қилиш мумкин бўлмайди.
SMS орқали юборилган бир марталик код 3 маротаба нотўғри киритилса, фойдаланувчининг иловадаги ҳаракатлари 15 дақиқа давомида вақтинча чекланади.
Аккаунтга бошқа қурилмадан кириш ёки паролини қайта тиклашда ушбу аккаунтга боғланган барча карталар автоматик тарзда иловадан чиқарилади.
Шунингдек, қурилмада карталар бўйича молиявий операциялар тарихи ўчириб юборилади. Уларни эса биометрик идентификациядан ўтгандан кейин бириктириш мумкин бўлади.
Албатта бу таъсир чораси аҳолини фирибгарлар тузоғига тушишдан асрайди, ўз маблағларни ишончли ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат
Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.