currencies image

12 586,41 UZS

54,63

usd

currencies image

14 758,82 UZS

220,70

eur

currencies image

160,42 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларКурьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди

Курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди

Ҳуқуқ

calendar

26.06.2025

eye

55

Курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди

Тарихий манбаларга таянадиган бўлсак, курьерлик қадим замонлардан шаклланиб келаётган бугунги кун тартибидаги фаолият эмаслигини яхши биламиз. Ўша даврларда ҳам икки ёки уч томонлама келишувлар асосида от уловларда бўлса-да, маҳсулот буюртмачи эгаларига етказиб берилган.

Кўча куйда юрганимизда кузатувларимиздан маълумки, енгил автомобиллардан тортиб, мотоцикл айниқса велосипедларни ғизиллатиб тезкор ҳаракатлар билан аҳолига курьерлик хизматини қилаётган фуқароларимизга кўзимиз тушади. Бу албатта аҳолининг турмуш тарзи учун янада қулайликларга олиб келмоқда. Курьерлик Ресторанлардан севимли таомлар, кечки овқат тайёрлаш учун дўконлардан маҳсулотлар, яқинларимиз туғилган кунига гуллар, фарзандларимиз учун тагликлар — буларнинг барчасини тез етказиб бериш эвазига буюртма қилиш мумкин. Тезкор етказиб беришни эса курьерларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Айнан курьерлар ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода буюртмаларимизни ўз вақтида олиб келишга тайёр. Улар ушбу фаолиятни танлашган, қандай даромад кўришади ва уларга муваффақиятга эришишга нималар ёрдам беради.

Бугунги кунда курьерлик фаолияти  ҳуқуқий асосини яратиш, ҳозирги давр талабига айланиб бормоқда.

Шу мақсадда куни кеча Адлия вазирлигида “Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3631-сон, 18.06.2025 й.).

Ушбу низомда нималар акс эттирилди? Низом электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, курьер тадбиркор ҳамда етказиб бериш хизмати операторлари билан меҳнат шартномаси ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида товарларни етказиб берувчи жисмоний шахс, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс ҳисобланади.

Етказиб бериш хизмати операторлари ва курьерлар, шартномада назарда тутилган бўлса, харидорлардан товар ва (ёки) етказиб бериш хизматлари учун тўловларни қабул қилишга ҳақли.

Бунда, назорат-касса техникасини мажбурий қўллаш ёки электрон ёхуд қоғоз шаклида чек (квитанция) тақдим этилиши лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда транспорт воситалари ва термоконтейнерларни тоза ҳамда соз ҳолатда бўлиши, мунтазам ювилиши ва дезинфекция қилинишига амал қилиш лозим.

Курьерга қуйидагиларни амалга оширишга йўл қўйилмайди, жумладан:

товарнинг қадоғини ўзбошимчалик билан очиш;

харидорларнинг шахсий маълумотлари ва етказиб берилаётган товар ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиш.

 

                                                                          Донёрбек Абдумаликов,

Миробод туман адлия бўлими,

юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи

Улашиш: