currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларОрол туризм ҳафталиги: Мўйноқда эко-марафон бўлиб ўтди ва энг яхши ошпазлар аниқланди

Орол туризм ҳафталиги: Мўйноқда эко-марафон бўлиб ўтди ва энг яхши ошпазлар аниқланди

Ўзбекистон

calendar

22.04.2024

eye

160

Орол туризм ҳафталиги: Мўйноқда эко-марафон бўлиб ўтди ва энг яхши ошпазлар аниқланди

Орол туризм ҳафталиги доирасида Мўйноқда “Aral Sea Eco Race” эко-марафони ва “Оролнинг 99 хил таоми” фестивали бўлиб ўтди.

Марафонда юртимиздаги олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, экология фаоллари, Орол денгизи тарихига қизиқувчи сайёҳлардан иборат 200 нафар киши иштирок этди. Энг кекса иштирокчи 70 ёшда, энг ёш иштирокчи эса 7 ёшда эди.

Эко-марафоннинг умумий масофаси 2 километрни ташкил этди. Концепцияга кўра, пойга давомида иштирокчилар 1 км масофага югургандан сўнг дарахт кўчати экишди. Ҳар бир иштирокчида ўзининг шахсий рақамига дарахт экиш фактини қайд этган ноёб чип бор эди.

Марафонда финал чизиғига етиб келган ҳар бир иштирокчига табиатни асраш лойиҳасидаги иштироки учун рамзий дарахт кўринишидаги медал берилди. 

Бундан ташқари, Орол туризм ҳафталиги доирасида “Оролнинг 99 хил таоми” гастрономик фестивали бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа, Қўнғирот, Бўзатов, Тахтакўпир, Тахиатош, Қораўзак туманлари ошпазлари иштирок этиб, балиқдан турли таомлар тайёрлаш бўйича беллашишди.

Фестивал якунларига кўра, Элликқалъа, Бўзатов ва Беруний туманлари ошпазлари совринли ўринларни эгаллашди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 045

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 956

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 062

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 526

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.