currencies image

12 928,27 UZS

18,47

usd

currencies image

13 462,21 UZS

46,35

eur

currencies image

129,66 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларОртиқча тўланган ёки ундирилган солиқни қайтариш тартиби: муҳим 5 қоида

Ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқни қайтариш тартиби: муҳим 5 қоида

Ҳуқуқ

calendar

06.12.2024

eye

141

Ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқни қайтариш тартиби: муҳим 5 қоида

Ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилганда, қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун фоизлар ҳисобланади.

 

1. Ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқ суммаси қайтариладими?

Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ солиқ тўловчининг қарзи бўлмаганда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига қайд қилиниши лозим.

Cолиқ тўлови ортиқча тўланган бўлса, солиқ тўловчи қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:

— бошқа солиқ тўловлари бўйича мавжуд қарздорликни тўлашга йўналтириш (ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олиш);

— ортиқча тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш.

Ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқ қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олинади:

— мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;

— бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;

— солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига.

2. Ортиқча тўланган солиқни солиқ қарзига ўтказиш тартиби қандай?

Солиқ бўйича қарзини қоплаш ҳисобига солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган суммани ҳисобга олиш солиқ органлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Ортиқча тўланган солиқни солиқ қарзини қоплашга ўтказиш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан солиқнинг ортиқча тўланганлиги аниқлагандан ёки солиқ тўловчи билан ўзаро солиштириш далолатномаси имзолангандан ёхуд суднинг қарори кучга киргандан 10 кун ичида қабул қилинади.

3. Ортиқча тўланган солиқ қанча муддатда қайтариб берилади?

Ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг аризаси олинган кундан 10 кун ичида, Тадбиркорлик субъектларининг юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорларга эса 2 кун ичида қабул қилинади.

Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчига ёзма аризасига кўра, 15 кун ичида, Тадбиркорлик субъектларининг юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорларга эса 3 кун ичида қайтарилиши лозим.

Солиқ органи ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор ҳақида солиқ тўловчига 3 кун ичида хабар қилиши шарт.

4. Ортиқча тўланган солиқ бўйича қанча муддатда ариза бериш мумкин?

Ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисидаги ариза кўрсатилган сумма тўланган кундан 3 йил ичида берилиши мумкин.

5. Ортиқча тўланган солиқ вақтида қайтарилмаса қандай чора кўрилади?

Ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилганда, қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун фоизлар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади. Фоиз ставкаси қайтариш муддати бузилган кунларда амал қилган Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул қилинади.

 

Hudud24.uz колумнисти

Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 620

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 108

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 068

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.


8-декабр 2024, 09:29
957

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.