currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларОта-оналарнинг бола тарбиясидаги масъулияти оширилди: жарималар кучайтирилди

Ота-оналарнинг бола тарбиясидаги масъулияти оширилди: жарималар кучайтирилди

#NoComment

calendar

15.10.2026

eye

29

Ота-оналарнинг бола тарбиясидаги масъулияти оширилди: жарималар кучайтирилди

Боланинг асосий эҳтиёжларини қасддан қондирмаслик, агар бу унинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ёки ахлоқий ривожланишига зарар етказса, алоҳида жазоланади.

Президент ота-оналарнинг болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Қуйидаги ўзгаришлар белгиланди:
— Вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик, шу жумладан боланинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келган ҳолатлар учун жарима БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача этиб белгиланди. Илгари жарима БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригачани ташкил этган.


Ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, жарима БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригачани ташкил этади. Илгари бу миқдор БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган.
 

— Болани ноқонуний равишда диний таълим олишга жалб қилиш учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга 10 баравардан 15 бараваргача БҲМ миқдорида жарима белгиланади.

Ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, 15 баравардан 20 бараваргача БҲМ миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади.
 

— Болаларнинг мажбурий умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим олишига тўсқинлик қилиш учун жарима БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди. Такрорий ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача  миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган.
 

Бундан ташқари, вояга етмаган болаларга ғамхўрлик қилмаслик учун 5 баравардан 10 бараваргача БҲМ миқдорида жарима белгиланди.


Бунда ота-оналар ёки болага қараш учун масъул шахслар зарур имконият, билим ва кўникмаларга эга бўла туриб, боланинг асосий эҳтиёжларини қасддан қондирмаслиги назарда тутилади. Бунинг оқибатида боланинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ёки ахлоқий ривожланишига зарар етиши керак.

Улашиш: