#NoComment
09.06.2024
706
Ўтган 12 ойнинг ҳар бири рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди, деб хабар бермоқда Европа иқлим хизмати Copernicus.
2023 йил июнидан 2024 йил майгача бўлган даврда ўртача глобал ҳарорат 1850–1900 йиллардаги саноатдан олдинги даврга қараганда 1,63 даража юқори бўлган.
Ўтган йилнинг май ойида ўртача глобал ҳарорат 15,91 даражани ташкил этган, бу 1991-2020 йиллардаги кўрсаткичдан 0,65 даражага, 2020 йил май ойида ўрнатилган аввалги максимал ҳароратдан 0,19 даражага юқори.
“Иқлим бизни безовта қилишда давом этмоқда - сўнгги 12 ой ичида ҳеч қачон бўлмаган рекордлар янгиланди - асосан иссиқхона газлари чиқиндилари ва тропик Тинч океанидаги Эл-Нинёнинг қўшимча кўпайиши ҳисобига юзага келди”, деди Copernicus директори ўринбосари Саманта Бержесс.
“Агар биз иссиқхона газларини атмосферага чиқаришни давом эттиришга қарор қилсак, 2023/2024 йиллар салқин бўлиб кўринади”, дея қўшимча қилди у.
Copernicus ҳисоботини шарҳлар экан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш дунёда иқлим фалокатининг олдини олиш учун жуда кам имконият қолаётганини таъкидлади. У мамлакатларни иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга ва 2030 йилга мўлжалланган мақсадларни қабул қилишга чақирди.
Бош котиб шунингдек, инсониятни динозаврларни йўқ қилган метеоритга қиёслади.
“Иқлимга боғлиқ ҳолатда биз динозаврлар эмасмиз, биз метеоритмиз. Биз нафақат хавф остидамиз, балки ўзимиз хавфмиз”, деди у.
Улашиш:
Бошқалар
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Айирбошлаш шартномасини тузиш тартиби қандай?
Айирбошлаш шартномасига нисбатан тегишинча олди-сотди тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Жазирама: Европада энг юқори иссиқлик тўлқини кузатилмоқда
Aвстрияда тарихий максимал ҳарорат сабабли ТВ бошловчиси эфир вақтида бошидан сув қуйди. Мамлакат ҳукумати қуёшдан яшириниб, кондиционер остида салқинлаш мумкин бўлган махсус марказларни ташкил қилмоқда.
Ёзнинг иссиғида автомобиллардан қандай фойдаланиш керак?. Фойдали тавсиялар