#NoComment
23.03.2024
1 323

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси ушбу мамлакатда молиявий тангликда қолган ватандоаҳ М.М.нинг оиласи бағрига қайтишига кўмаклашди, деб хабар бермоқда “Дунё” агентлиги.
Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, жорий йилнинг 12 март куни 1981 йилда туғилган М.М. Ўзбекистонга қайтиш учун молиявий ёрдам ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, у жорий йилнинг 4 март куни Грузиядаги маҳаллий ресторанлардан бирига ошпаз бўлиб иш топиш ниятида дўстининг таклифига биноан Боку орқали транзит йўлда Тошкентдан Тбилисига борган. Грузияга етиб келганидан сўнг Тбилиси халқаро аэропортида номаълум сабабларга кўра унинг мамлакатга киришига рухсат берилмайди ва Бокуга қайтариб юборилади. Шундан сўнг у Бокуга қайтиб келади ва яна чипта сотиб олиб Грузияга боради. Иккинчи маротаба қилинган уриниш ҳам Тбилисига киришга монелик қилади.
Оқибатда М.М маблағсиз қолади ва бир неча кунни Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев халқаро аэропортида ўтказади.
Ўзбекистон элчихона ходимлари ҳомийлар кўмагида унинг Ўзбекистонга бориши учун чипта сотиб олади. У 17 март куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Қўқонда янги аэропорт очилди
Яқин кунларда Тошкент-Қўқон-Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонликлар Озарбайжонда 15 кун давомида рўйхатдан ўтмай юриши мумкин бўлди
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида визасиз саёҳат қилишнинг янги қоидалари кучга кирди.
Тошкентдан Термизга учаётган самолёт фавқулодда бошқа аэропортга қўнди
Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.
Самарқанд аэропорти Халқаро аэропортлар Кенгашининг Европа бўлинмаси рейтинги ТОП-5 талигига кирди
Октябрь ойи якунлари бўйича Самарқанд аэропорти минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида йилига 100 мингдан 1 миллионгача йўловчи оқими билан 4-ўринни эгаллаган.