currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг Маъмурий кенгашига сайланди

Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг Маъмурий кенгашига сайланди

Содда талқин

calendar

08.06.2024

eye

644

Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг Маъмурий кенгашига сайланди

2024 йил 7 июнь куни Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Женева шаҳридаги бош қароргоҳида Халқаро меҳнат конференциясининг 112-сессияси доирасида 2024-2027 йиллар учун Ташкилот Маъмурий кенгаши аъзолари ва уларнинг ўринбосарлари сайлови бўлиб ўтди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси энг кўп овоз (194 та, тўпланиши зарур бўлган энг кам овоз сони - 105) тўплаган ҳолда ўз тарихида биринчи марта ХМТ Маъмурий кенгашининг аъзоси ўринбосари этиб сайланди.

Ўзбекистоннинг Маъмурий кенгашга сайланиши тарихий воқеа бўлди, чунки Ўзбекистон ХМТнинг ушбу асосий органига биринчи марта аъзо бўлди.

ХМТга аъзо давлатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам беришга олиб келган қатъияти ва сиёсий иродасини, ХМТнинг бир қатор муҳим конвенцияларини ратификация қилиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, муаммоларни эътиборсиз қолдириш сиёсатидан уларни мулоқот орқали ҳал этиш тамойилига ўтилганини юқори баҳолади.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 849

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 280

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
787

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


9-июл 2026, 04:50
711

Гаров ҳуқуқи қайси мол-мулкка жорий қилинади?

Гаров муносабатларида энг муҳим масалалардан бири — гаров ҳуқуқининг қайси мол-мулкка нисбатан амал қилиши ҳисобланади.