Life Style
09.07.2026
739

Гаров муносабатларида энг муҳим масалалардан бири — гаров ҳуқуқининг қайси мол-мулкка нисбатан амал қилиши ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг 272-моддасида гаров ҳуқуқи қайси ҳолларда ва қайси объектларга татбиқ этилиши аниқ белгиланган.
Агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, гаров ҳуқуқи гаров нарсаси бўлган ашёга унинг кимга тегишли эканлигига қараб жорий қилинади.
Гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадларга гаров ҳуқуқи фақат гаров шартномасида бу ҳақда махсус шарт назарда тутилган тақдирдагина жорий қилинади.
Агар бутун корхона ёки бошқа мулкий комплекс ипотекага қўйилса, гаров ҳуқуқи унинг таркибига кирувчи барча кўчмас ва кўчар мол-мулкка, талаб қилиш ҳуқуқларига, мутлақ ҳуқуқларга ҳамда ипотека даврида вужудга келган ҳуқуқларга ҳам татбиқ этилади. Қонун ёки шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу тартиб амал қилади.
Ҳа. Бино ёки иншоотни ипотекага қўйишга фақат шу объект жойлашган ер участкаси ёки унинг фойдаланиш учун зарур қисми, ёхуд ушбу ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ҳам бир вақтнинг ўзида ипотекага қўйилган тақдирдагина йўл қўйилади.
Йўқ. Агар шартномада бошқача шарт белгиланмаган бўлса, ер участкаси ипотекага қўйилганда гаров ҳуқуқи ушбу ерда мавжуд ёки қурилаётган бино ва иншоотларга автоматик тарзда жорий қилинмайди.
Агар шартномада бошқача шарт бўлмаса, гаровга қўйилган ер участкасига ундирув қаратилганда ҳам гаровга қўювчи бино ёки иншоотдан фойдаланиш учун зарур бўлган ер қисмига нисбатан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини сақлаб қолади. Бу ҳуқуқдан фойдаланиш шартлари тарафлар келишувига, келишувга эришилмаган тақдирда эса суд қарорига асосан белгиланади.
Бундай ҳолатда гаровга қўйилган ер участкаси кимошди савдосида сотилса, ер участкаси эгасининг ушбу бино ёки иншоот эгасига нисбатан мавжуд ҳуқуқ ва мажбуриятлари ер участкасини сотиб олган шахсга ўтади.
Ҳа. Гаров шартномасида, қонун асосида юзага келадиган гаровда эса қонунда, гаровга қўювчи келажакда эга бўладиган ашёлар ва мулкий ҳуқуқларни ҳам гаровга қўйиш назарда тутилиши мумкин.
Фуқаролик кодексининг 272-моддаси гаров ҳуқуқининг қайси мол-мулкларга татбиқ этилиши, ипотекада ер участкаси ва биноларнинг ҳуқуқий мақоми, сервитут ҳуқуқининг сақланиши ҳамда келажакда олинадиган мол-мулкни гаровга қўйиш имкониятини белгилаб беради. Ушбу қоидалар гаровга қўювчи ва гаровга олувчининг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари мувозанатини таъминлашга хизмат қилади.
Зиёвуддин Намозов
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.