currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда ҳам “Овоз” телешоуси ўтказилади

Ўзбекистонда ҳам “Овоз” телешоуси ўтказилади

Ўзбекистон

calendar

17.03.2024

eye

383

Ўзбекистонда ҳам “Овоз” телешоуси ўтказилади

Ўзбекистонда ҳам “Овоз” телешоуси ўтказилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон ушбу телелойиҳани намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган дунёдаги 76-мамлакатга айланди.

Лойиҳада бир мавсум 4 ой давом этади. Унга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон ва Татаристон халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Севара Назархон ҳамда Тоҳир Содиқов телешоуда мураббийлик қилади. Лойиҳа Ўзбекистондаги иқтидор эгаларини аниқлаш ва саралаш имконини берувчи платформага айланади ва Маданият вазирлиги гарчи ғолиб бўлиш насиб этмаган бўлса-да, лойиҳа орқали назарга тушган истеъдодларнинг кейинги фаолиятига ғамхўрлик кўрсатишни йўлга қўяди.

Ҳар бир мавсум ғолиби KIA автомобили билан тақдирланади. Финалчилар билан продюсерлик шартномалари тузилади, овоз ёзиш студияларида қўшиқлари бепул ёзиб берилади, мусиқий албомларини чиқаришларига кўмаклашилади.

Болалар учун алоҳида телешоу ташкил этилади. Лойиҳада ёши, миллати, тили, ижтимоий мансублиги, мусиқий билим бобида профессионал билимга эга ёки ҳаваскорлигидан қатъи назар барча иштирок этиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 215

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 366

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 122

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 564

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: