Ўзбекистон
15.12.2023
860

Ўзгидромет дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнози билан бўлишди.
Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида қор ва совуқ об-ҳаво олиб келган совуқ антициклон Ўзбекистон ҳудудидан тез чекинмоқда.
Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуққача кучсизлашади, бугун кундузи эса ҳаво 4-9 даража илиққача исийди. Республиканинг шимолида ҳам ҳаво илиқлашади, аммо кундуз куни ҳали ҳам ҳарорат 3-8 даража совуқ атрофида бўлади.
Бугун, 15 декабрь кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг жанубий ва жануби-ғарбий ҳудудларида кечга томон баъзи жойларда асосан ёмғир кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади.
Эртага,16 декабрь куни жанубий ҳудудлардан нам ҳаво массаси республиканинг марказий ҳудудларига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Кундузги ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиққача бироз пасаяди.
Тоғли ҳудудларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
17 декабрь-якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 0-5 даража совуқ, шимолда 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Айрим жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда бугун ва якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, шанба куни вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ҳарорат 15 декабрда 6-8 даража илиқ, 16-17 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 16 декабрда 0-2 даража илиқ, 17 декабрда 3-5 даража илиқ бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистонликларни кузда қандай об-ҳаво кутмоқда?
Сентабрь ойининг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво ҳукм суради.
Ёзнинг сўнгги ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилади?
26-28 август кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
19-21 август куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Дам олиш кунлари нисбатан салқин ҳаво кузатилади
10-11 август кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.