currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонликлар дам олиш кунларини қандай об-ҳаво билан ўтказади?

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини қандай об-ҳаво билан ўтказади?

Ўзбекистон

calendar

19.01.2024

eye

937

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини қандай об-ҳаво билан ўтказади?

Эртага, 20 январь фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача пасаяди, кундузи 3-8 даража илиқни, шимолда кечаси 8-13 даража совуқни, кундузи 0-5 даража илиқни ташкил этади.

Якшанба куни республика ҳудудида очиқ ва қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ атрофида бўлиши сақланиб туради, кундузи 7-10 даража илиққача кўтарилади, республика шимолида кечаси 5-10 даража совуққача, кундузи 2-7 даража илиққача бўлади.

20-21 январда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 3-8 м/с атрофида бўлади. Кечаси ҳаво ҳарорати 1-3 даража совуққача пасаяди, кундузи 4-7 даража илиқ атрофида бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 908

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 320

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
750

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
719

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: