Ўзбекистон
27.02.2024
1 727

Ўзбекистонда ҳозирги кунда истеъмолчиларнинг сувдан дебитор қарздорлиги 954 млрд. сўмни ташкил этади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.
Ушбу қарздорликнинг 767 млрд. сўми жисмоний истеъмолчиларга, 186 млрд. сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.
Жорий йил январь ойи ҳолатида дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича судларга жами 13,6 млрд сўмлик даъво аризалар киритилди.
Республика бўйича судларга энг кўп даъво аризалари Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти сув таъминоти корхоналари томонидан чиқарилган.
«Ўзсувтаъминот» АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан жорий йил бошидан буён ўтказилаётган махсус тадбирлар давомида 696 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, жами етказилган зарар 5,5 млрд сўмни ташкил этади.
Шунингдек, 450 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан сув ўлчагичдан фойдаланиш қоидаларига амал қилинмагани оқибатида 2,3 млрд сўм зарар етказилгани аниқланган.
Улашиш:
Бошқалар
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Тошкентнинг 6 туманида 2 кун вақтинча сув бўлмайди
Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади.
Тошкентда ичимлик суви режали ўчирилади
Сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар нархи ошади
Ўтган беш йилда вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 73,8 фоизга етказилган.
Қорақалпоғистонда ичимлик суви ва оқова хизматлар нархи ошади
Ҳудудда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 61,5 фоиздан 70,5 фоизга етказилган.