Ўзбекистон
12.02.2024
448

16 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17–19 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17–19 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади, 17–18 февралда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида кучли бўлади.
16–18 февралда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
18–19 февраль кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Шимолда 17–19 февраль кунлари ҳарорат кечалари 13-16 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача пасаяди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
Хорижда миллий ресторани очадиган тадбиркорларга 50 фоизигача субсидия берилади
Давлат хизмати Туризм қўмитаси томонидан my.gov.uz портали орқали бепул кўрсатилади.
Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати 42 даражага чиқади
Ўзгидромет 8-10 июль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Ўзбекистонда июнь ойи кузатув йилларидаги энг иссиқ июнлар бешлигига кирди — Ўзгидромет
Энг иссиқ об-ҳаво 27−28 июнь кунлари кузатилган. Ушбу кунларда ҳарорат 39-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача кўтарилган.
Июль ойи салқин об-ҳаво билан бошланади
1-2 июль кунлари республиканинг катта қисми, 2-3 июлда эса водий вилоятларида хам салқин ҳарорат бўлиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистонликлар ёзни қандай об-ҳаво билан қаршилайди?
“Ўзгидромет” июнь ойи учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.