currencies image

12 812,30 UZS

12,17

usd

currencies image

13 532,35 UZS

65,33

eur

currencies image

128,37 UZS

0,65

ru



АсосийЯнгиликларОзиқ-овқат маҳсулолтларига қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг рекламасида нималар тақиқланади

Озиқ-овқат маҳсулолтларига қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг рекламасида нималар тақиқланади

Ҳуқуқ

calendar

16.11.2024

eye

145

Озиқ-овқат маҳсулолтларига қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг рекламасида нималар тақиқланади

Кўпчилик фуқаролар биологик фаол қўшимчалар дори воситаларидан афзал деган тушунча уйғонган. Аслида эса улар оддий қўшимча саналади.

Қонунчиликка кўра, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси қилинаётган пайтда:

- улар дори воситалари ҳисобланади ва (ёки) даволаш хоссаларига эга деган таассуротни уйғотмаслиги;

- уларни қўллаш натижасида одамлар даволанганлигига, уларнинг аҳволи яхшиланганлигига доир муайян ҳолларга ҳаволаларни ўз ичига олмаслиги;

- уларнинг қўлланилганлиги муносабати билан жисмоний шахслар томонидан билдирилган миннатдорчилик изҳорини ўз ичига олмаслиги;

- соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги;

- овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг дори воситаларига нисбатан афзалликлари ҳақидаги таассуротни юзага келтирмаслиги;

- вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасида болалар тасвиридан фойдаланилмаслиги керак;

- овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси ҳар бир ҳолда реклама объекти дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.

Шунингдек, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси бўйича рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш тақиқланади.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 402

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


27-октябр 2024, 04:36
1 269

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 09:29
1 266

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


5-ноябр 2024, 07:28
1 023

Электрни узиш ҳақида огоҳлантириш бериш тартиби қандай?

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот беришга мажбур ҳисобланади.