Ўзбекистон
27.03.2024
356
Швейцариянинг Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ (ПИ) бош котиби Мартин Чунгонг ва Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўртасида ПИнинг 150-юбилей ассамблеясини 2025 йил Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисидаги битим имзоланди.
Жаҳондаги 180 та парламентни бирлаштирган ушбу тузилма ўзининг юқори органи Ассамблеяни парламентаризм ва барқарор ривожланишнинг ижобий тажрибаси мавжуд бўлган мамлакатларда ўтказади.
Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг Ўзбекистонда ўтказилиши парламентлар ўртасида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистон парламенти фаолияти билан танишиш, 2030 йилгача бўлган стратегияни амалга оширишда парламентларнинг иштирокини кенгайтириш, БРМ эришиш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ёшлар имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашда парламентлар ҳамкорлигини кўриб чиқиш имконини беради.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини билдирган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.